Жамият | 16:00 / 16.08.2021
8717
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG OLED бўйича қўлланма

Айтайлик, сизда телевизорни янгилаш истаги пайдо бўлди. Аниқроғи, сиз унча катта бўлмаган ҳолда фильмлар кўриш учун ҳам, консолларда ўйин ўйнаш учун ҳам мос келадиган янада технологик, сифатлироқ ва функционалроқ техника истаяпсиз. Бундай талабларга бугун батафсил таништирадиган LG OLED телевизорлари серияси мос келади.

OLED-дисплейлари мукаммал ёриткич, чуқур қора ранглар, чексиз контраст, чинакам тасвир сифати билан таъминлайдиган миллионлаб ўз-ўзини ёритувчи пикселлари туфайли аллақачон дунёнинг энг яхши дисплейларидан бири саналади. Кам сонли қатламлар ва алоҳида ёриткич йўқлиги сабабли OLED-дисплейлари қалинлиги бор-йўғи бир неча миллиметрни ташкил этиб, телевизорни деярли текис деворга ўрнатишга имкон беради.

Ўз-ўзини ёритувчи пикселлардан ташқари, OLED-телевизорларида α9 Gen3 AI процессори ўрнатилган бўлиб, фойдаланувчига қуйидаги бир неча ўзига хос хусусиятларни тақдим этади:

1. AI Picture Pro технологияси

Чуқур ўрганиш алгоритми туфайли, учинчи авлод α9 интеллектуал процессори контентни таҳлил қилади, шовқинни йўқотади ва тасвир контрасти ҳамда тўйимлилигини  оптималлаштиради.

2. Жанрнинг автоматик танлови

Процессор контент тури – фильмлар, спорт трансляциялари ёки анимацияларни таҳлил қилади, жанрга мос равишда тасвир ва овозни автоматик тўғрилайди.

3. Ёрқинликни интеллектуал бошқариш

Ёруғлик датчиги атрофдаги ёруғликни ўлчайди, ундан сўнг процессор оптимал экран ёрқинлигини созлайди, шу сабабли қора саҳналар яхшиланган контраст, деталлаштирилган ва ранг чуқурлигидаги саҳналарга айланади.

Интеллектуал процессордан ташқари, LG OLED телевизорларида Dolby Vision IQ ва Dolby Atmos технологиялари мавжуд.

Dolby Vision IQ туфайли экран ёрқинлиги, тўйимлилиги ва контрасти контент тури ва ёруғлик ҳолатидан қатъи назар созланади. Dolby Atmos технологияси эса томошадан максимал даражада завқ олган ҳолда аудиоконтентга тўлиқ шўнғиш эффектини яратади.

OLED телевизорларини яна бир технологияси – Filmmaker Mode™ бўлиб, фильмларни режиссёр қандай ўйлаб яратган бўлса, худди шундай томоша қилишга ёрдам беради.

Мазкур режим ҳаракатларни четлатишни ўчирган ҳолда томонларнинг асл нисбати, ёруғлик узатиш ва ксдр тезлигини сақлаб қолади. Ҳаракатларни қайта ишлашнинг мукаммаллаштирилган технологияси суратни силлиқ ва аниқ қилган ҳолда тасвир хираликларини камайтиради.

OLED яна бир хусусияти, шунингдек, бошқа телевизорлардан ажралиб турувчи жиҳати – кўз учун қулай бўлган, кўк нурланиши паст ва милтиллашларсиз тиниқ экрандир. Бошқача сўз билан айтганда, сизнинг кўзларингиз фильмларни бир неча соат тўхтовсиз томоша қилса ҳам чарчамайди.

Хулоса қилиб, шуни ишонч билан айтиш мумкинки: OLED-телевизорини харид қила туриб, сиз узоқ йиллар давомида оилангизни қувонтирувчи тасвир ва товушнинг юқори сифатини сотиб оласиз.

Сайт: lg.com/uz/oled-televisions

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид