Ҳаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга яқинлашди
Ҳаитида 14 августда юз берган вайронкор зилзила қурбонлари сони 1419 нафарга етди. Ҳукумат ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.
Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 7 мингга яқин одам жабрланган, 37 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлган.
Энг кўп ҳалок бўлганлар Жанубий департаментда қайд қилинган. Бу ерда мингдан кўпроқ одам офат қурбонига айланган.
Ҳаити бош вазири Ариэль Анри табиий офат қурбонлари хотирасига 17 августдан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган.
Шунингдек, мамлакатда бир ойга фавқулодда ҳолат киритилган.
БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс халқаро ташкилот Ҳаитидаги зилзиладан жабрланганларга 8 млн доллар ёрдам йўналтиришини маълум қилган. “Ушбу маблағлар жабрланганларга тоза сув, тиббий ёрдам, вақтинчалик бошпана ва санитар-профилактик тадбирлар учун йўналтирилмоқда”, деб таъкидлаб ўтган БМТ вакили.
Мавзуга оид
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024
Тошкентда ер силкиниши содир бўлди
07:10 / 24.08.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
21:37 / 21.08.2024