Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяга ўқишга юборилади
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда давом этиш, хусусан, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни Жанубий Корея Қуролли Кучлари олий ҳарбий ўқув юртларига ўқишга юборишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, кореялик ва ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш амалиётини давом эттириш, жумладан, онлайн шаклда икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳар икки томон учун энг долзарб мавзулар бўйича машғулотлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.
Ҳарбий тиббиёт соҳасида, жумладан, тиббиёт ҳарбий академиялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Корея Республикаси Қуролли Кучлари тиббий қўмондонлиги қўмондонининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзаро манфаатларнинг кенг соҳаларини ҳисобга олган ҳолда жорий йил октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа идоралари ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича музокаралар ўтказиш хусусида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026