Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳарбийлари Тожикистонда янги машғулотлар ўтказишни бошлади
Россиялик ҳарбийларнинг сўзларига кўра, машғулотларда “Град” реактив тизими, “Гвоздика” ва “Акация” артиллерия қурилмаларидан ўт очиш машқлари ўтказилади.
Тожикистондаги Россия ҳарбийлари янги машғулотлар ўтказишни бошлади, деб хабар берди Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
“Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базанинг мингга яқин ҳарбий хизматчилари жанговар тайёргарлик кўникмаларини мустаҳкамлаш учун Ляур ва Самбули полигонларига чиқди”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, машғулотлар бир ой давом этади.
Россиялик ҳарбийларнинг сўзларига кўра, машғулотларда “Град” реактив тизими, “Гвоздика” ва “Акация” артиллерия қурилмаларидан ўт очиш машқлари ўтказилади. Ҳарбийлар тоғли ҳудуддаги душманни миномётлар орқали йўқ қилиш вазифасини бажаради.
Марказий ҳарбий округнинг маълумот беришича, С-300ПС зенит ракета тизимлари “Верба” ва “Игла” кўчма зенит мажмуалари билан биргаликда шартли душманнинг ҳаводан амалга оширган ҳужумларини қайтаради.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026