Ўзбекистон | 08:56 / 19.08.2021
2299
2 дақиқада ўқилади

Чироқчида ўғрилик қилган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўғрилик қилган шахсларга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 октябрь куни Чироқчи тумани «Чамбил» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Н. туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2020 йил 20 октябрь куни тундан 21 октябрь тонггача номаълум шахс Чамбил қишлоғида жойлашган савдо дўкони эшиги қулфини бузиб, темир сейф ичида бўлган пуллари, онлайн ҳисоблагич аппарати ва қарз дафтари, жами 20 миллион сўмлик нарса ҳамда буюмларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Қайд этилишича, жиноят юзасидан олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу ўғриликни фуқаролар Б.Д. ва Б.Р.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ҳам Б.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Б.Р. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

2020 йил 4 декабрь куни Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги Б.Р. ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги жиноят ишига бирлаштириш учун юборилган.

Мавзуга оид