Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:09 / 20.08.2021
1661
1 дақиқада ўқилади
Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш