Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон «Толибон» билан ҳеч қандай мулоқот ўтказмагани маълум қилинди
«Сиёсий ёки бошқа даражадаги мулоқотлар ўтказилмади», — деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акан Рахметуллин.
Фото: Reuters
Қозоғистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатини тан олгани йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акан Рахметуллин маълум қилди.
«Биз «Толибон»ни тан олганимиз йўқ. Кеча ТИВ Афғонистондаги вазият бўйича расмий баёнот берди. Биз бу мамлакатдаги вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз», — деди Рахметуллин.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон «Толибон» билан бирор-бир сиёсий мулоқот ўтказмади.
«Сиёсий ёки бошқа даражадаги мулоқотлар ўтказилмади», — деди Рахметуллин.
15 август куни «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади. Президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.
Мавзуга оид
21:22 / 03.04.2026
Ўзбекистонда яна ер қимирлади
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
18:21 / 30.03.2026