Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна ер қимирлади
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бир кунда иккинчи марта 2–3 балли зилзила сезилди. Зилзила эпицентри Афғонистонда жойлашган, магнитудаси эса 6 ни ташкил этган.
3 апрел куни Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази
Соат 21:12 да кузатилган ер силкиниши эпимаркази Тошкентдан 526 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 6, чуқурлиги 207 км.
Зилзила Ўзбекистон вилоятларида қуйидагича сезилди:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км;
- Фарғона вилоятида 3 балл, 420;
- Наманган вилоятида 2–3 балл, 485 км;
- Андижон вилоятида 2–3 балл, 477 км;
- Сирдарё вилоятида 2–3 балл, 457 км;
- Тошкент вилоятида 2–3 балл, 520 км;
- Тошкент шаҳрида 2–3 балл, 526 км.
Бу кун давомидаги иккинчи бор ер силкиниши бўлмоқда. Кундузи Тожикистондаги зилзила кучи ҳам Ўзбекистон ҳудудларида сезилганди.
Мавзуга оид
15:38
Флиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026