Жамият | 16:00 / 23.08.2021
7458
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG Electronics: Буюк Ипак йўли бўйлаб Фарғонадан Самарқандгача

Қадимдан инсонлар саёҳат вақтида товарлар, кўникма ва ғоялар алмашишган. Бутун тарих давомида Евросиё секин-асталик билан Буюк Ипак йўлини шакллантирган савдо йўналишлари билан алоқа чорраҳаси бўлган. Кўп сонли йўл тармоқлари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби шаҳарларининг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшди.

Тарихий меросни ҳурмат қилган ҳолда, LG Electronics компанияси 17 май куни собиқ карвон йўлини қайта тиклаган ҳолда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги асосий чорраҳа бўлган Ўзбекистоннинг барча замонавий ҳудудларидан ўтувчи Life’s Good on the Silk Road лойиҳасини йўлга қўйди. 

Life’s Good on the Silk Road – бу «хазиналар излаш» бўйича йирик масштабдаги квест бўлиб, унда иштирокчилар LG маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотлар билиш ва LG Electronics премиум техникаларини ютиб олиш имкониятини қўлга киритишади. Лойиҳанинг биринчи босқичи Фарғона шаҳрида бўлиб ўтди ва унда LG InstaView™ Door-in-Door музлаткичи ўйналди. Навбатдаги йўналишлар  – Самарқанд шаҳри, кейин Бухоро, Нукус ва Тошкент.

23 август куни Самарқанд шаҳрида лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланади ва у ерда  LG Art Cool Gallery ва  LG Art Cool Mirror кондиционерлари асосий совриндир.

Art Cool Gallery

Бу ихчам кондиционерлар серияси бўлиб, у ҳайбатли техника ўрнатишни эмас, балки бирон бир ноодатий ва минималистик нарса қидираётган инсонларга маъқул келади. Фондаги тасвирларни ўзгартириш имконияти туфайли сиз ҳар доим исталган картинани интерьерни тўлдириб турувчи оилавий суратга ўзгартиришингиз мумкин.

Ноодатий визуал ечимдан ташқари, Art Cool Gallery кондиционерлари ўз иш самарадорлиги билан катта моделлардан сира қолишмайди. Унда уч йўналишда юмшоқ ва табиий оқимни таъминлайдиган энергияни тежаш ва ҳавони тезда совитиш учун икки томонлама инверторли компрессор ўрнатилган.

Art Cool Gallery кондиционерларини бошқа кўплаб моделлар каби смартфонда LG ThinQ™ иловаси орқали масофавий бошқариш мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, сиз қаерда бўлишингиздан қатъи назар кондиционерни ўчириб, ёқишингиз, режимларни ўзгартиришингиз ва ҳароратини ўрнатишингиз мумкин.

Art Cool Mirror

Mirror кондиционерларининг ажралиб турувчи жиҳати – атрофдаги ҳолатни акс эттирувчи ва интерьерни тўлдириб турувчи олд панели ойнали юза қисмига эга эксклюзив дизайнидир.

Бошқа моделлар каби Art Cool Mirror'да ҳам энергияни тежовчи ва атроф-муҳитни тезроқ совитувчи паст шовқин даражасига эга жуфт инверторли компрессор ўрнатилган. Шунингдек, бу кондиционерларни ҳам масофадан турган ҳолда смартфонда LG ThinQ™ иловаси орқали бошқариш мумкин.

Бу асосий совринларнинг хусусиятлари билан қисқагина танишув эди. Энди лойиҳа ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак: Silk Road иштирокчисига айланиш учун қуйидаги шартларни бажариш лозим:

  • Савдо нуқталарининг бирида лойиҳа логотипи туширилган махсус стикерли LG маҳсулотини топиш;
  • Стикерни кадрда аниқ кўрсатган ҳолда товар билан биргаликда суратга тушиш;
  • Instagram саҳифаси: @lguzbekistan'га обуна бўлиш ва #LGUzbekistan, #LGSamarkand, #LGSilkRoad хештеглари билан сурат қўйиш;
  • Бутун ўйин давомида профилни очиқ ҳолда қолдириш.

Ўйин 24 сентябрь куни  жонли эфирда компаниянинг YouTube ва Instagram тармоқларидаги саҳифаларида ўйналади.

Лойиҳа давом этаётган ой мобайнида, LG бепул сервис хизматини тақдим этади. Сиз хизматдан 2021 йилнинг 24 сентябрига қадар 0 800 120 22 22 рақамлари орқали фойдаланишингиз мумкин.

Акция ҳақида кўпроқ маълумотларни  www.lg.com/uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди