Ўзбекистон | 11:33 / 23.08.2021
10241
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган асосан кам булутли иссиқ об-ҳаво, кучсиз, баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 23-24 август кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида момақалдироқ кузатилиши, ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 17-22 даража илиқ, 23-26 августда кундуз кунлари 33-38 даража иссиқ, 27-28 августда 31-36 даража иссиқ атрофида бўлади.