Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
650 мингга яқин 1-синф ўқувчисига «Президент совғаси» топширилади
Жорий йилнинг 23 август куни 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари”дан иборат карвон ҳудудларга йўл олди.
Жорий йилнинг 23 август куни 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари”дан иборат карвон ҳудудларга йўл олди.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради.

Қайд этилишича, янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.
2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга оид
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
10:46 / 02.03.2026