Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси: Террорчилар Кобул аэропорти атрофида ҳужумлар уюштиришга тайёрланмоқда
CNN манбаларининг сўзларига кўра, АҚШ разведкаси “ИД-Хуросон” гуруҳи “кўплаб ҳужумлар уюштириш имкониятига эгалиги ва ҳужумларни амалга оширишни режалаштиргани тўғрисидаги” маълумотларга эга.
Фото: AP
“ИД-Хуросон” гуруҳи жангарилари Кобул аэропорти яқинида кўплаб ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагондаги манбаларига таяниб CNN телеканали хабар берди.
Телекомпаниянинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати террорчилар аэропортда “хаос ёйишидан” хавотирланмоқда. CNN манбаларининг сўзларига кўра, АҚШ разведкаси “ИД-Хуросон” гуруҳи “кўплаб ҳужумлар уюштириш имкониятига эгалиги ва ҳужумларни амалга оширишни режалаштиргани тўғрисидаги" маълумотларга эга.
Таъкидланишича, охирги вақтда АҚШ разведкаси экстремистлар томонидан кўплаб хатарларни қайд этмоқда. Афғонистондаги икки қамоқхонадан ИШИДнинг 100 га яқин тарафдорлари қочиб кетганидан сўнг АҚШ ҳукуматининг хавотири янада кучайган.
CNN “ИД-Хуросон” аъзолари толибларнинг “ашаддий душманлари” эканлигини қайд этган.
Мавзуга оид
19:43 / 15.11.2025
Андижонда заргарлик буюмларини ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди
11:37 / 13.11.2025
Тошкент аэропорти: ширинлик қадоқларидан 322 дона дори чиқди
18:36 / 12.11.2025
Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш залида E-Gate тизими ишга туширилди
19:21 / 10.11.2025