Жаҳон | 23:58 / 26.08.2021
23764
1 дақиқада ўқилади

Кобулда яна учта портлаш содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, Кобул аэропорти яқинидаги Пули-Сухтаб туманида портловчи моддалар тўлдирилган автомобиль ҳавога учган. Портлашдан сўнг отишма овози эшитилган.

Фото: AFP

Афғонистон пойтахтида яна учта портлаш содир бўлди. Учинчи портлаш тўғрисида Туркиянинг ТРТ телеканали хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Кобул аэропорти яқинидаги Пули-Сухтаб туманида портловчи моддалар тўлдирилган автомобиль ҳавога учган. Портлашдан сўнг отишма овози эшитилган.

Al Arabiya телеканали эса Кобул атрофида яна иккита портлаш амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.

Аввалроқ Кобулда иккита портлаш содир бўлганди - бири аэропортга кириш қисмида ва иккинчиси аэропорт яқинидаги меҳмонхона олдида. Сўнгги маълумотларга кўра, 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 130 дан ортиқ киши яраланган.

ИШИД ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олди ва навбатдаги терактлар билан таҳдид қилди.

Мавзуга оид