Ўзбекистон | 15:31 / 26.08.2021
7695
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда киберспорт аренаси очилди

Uzbekistan Esports федерацияси янги лойиҳага старт бериб, ўз аренасини ташкил қилди.

Тошкентда профессионал киберспорт аренаси – Full Level Esports Center’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида бир қатор таниқли тадбиркорлар, хусусан Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов, спорт мутасаддилари, таниқли киберспортчи ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Шунингдек, Халқаро киберспорт федерацияси (IeSF) томонидан ташкил этиладиган Жаҳон чемпионати учун киберспортчилар орасида миллий саралаш баҳсларининг гранд-финали бўлиб ўтди.

Якунда энг кучлилар Team Uzbekistan билан гранд финал учрашувида қатнашишди. Регламентга мувофиқ, ғолиб жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси (Team Uzbekistan) сифатида Жаҳон чемпионатининг минтақавий саралашида қатнашади.

Эндиликда ушбу бинода профессионал киберспорт аренаси, киберспорт студиялари, киберспорт мактаблари ҳамда федерация штаб-квартираси жойлашади. Кўплаб расмий турнирлар ва марказий ўйинлар айнан шу манзилда ўтказилади ва махсус студия орқали жонли эфирда телевидениега узатилади.

Шунингдек, киберспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг базаси ҳам ушбу аренада жойлашиб, тайёргарликлар шу ернинг ўзида олиб борилади.

Мавзуга оид