Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли сони энг зич жойлашган ҳудудлар қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 7 554,4 киши
- Андижон вилоятида – 741,4 киши
- Фарғона вилоятида – 565,1 кишини ташкил этган.
Бундан олдин, Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинганди.
Статқўм маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 77 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.
Қайд этилишича, 1991 йилда Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.
Мавзуга оид
08:04 / 04.04.2026
Энг йирик иқтисодиётларда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши - инфографика
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026