Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой марказий банки биткойндан «узоқроқ туриш»га чақирди
Мамлакат марказий банки молиявий истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси директори ўринбосари Ин Юпиннинг сўзларига кўра, биткойн қонуний тўлов воситаси деб тан олинмаган, шу боис унинг реал қиймати йўқ.
Фото: Reuters
Хитой марказий банки криптовалюталар билан операциялар чайқовчилик эканлигини, шу боис улардан «узоқроқ туриш» кераклигини билдирди, деб хабар берди «Жэнмин жибао» газетаси.
Мамлакат марказий банки молиявий истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси директори ўринбосари Ин Юпин хитойликларни «ўз ҳамёнларини ҳимоя қилиш»га чақирди. Унинг сўзларига кўра, биткойн қонуний тўлов воситаси деб тан олинмаган, шу боис унинг реал қиймати йўқ.
«Марказий банк тегишли департаментлар билан ҳамкорликда хорижий криптобиржалар ва маҳаллий трейдерларни аниқлайди ҳамда бундай сайт ва иловаларга қарши чора кўради», — деди Юпин.
Аввалроқ Хитойнинг илк криптомиллиардерларидан бири ва BTC China криптобиржаси асосчиси Бобби Ли Хитой ҳукуматини биткойн ва бошқа рақамли валюталарни бутунлай тақиқламоқчиликда гумон қилганди.
Хитой аввалроқ йирик молиявий институтларга криптовалютада операциялар ўтказишни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
07:42 / 02.10.2025
Машинистнинг чорак аср оралиғида олинган сурати Хитой темирйўлларидаги ўзгаришни кўрсатди
22:45 / 29.09.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди
19:20 / 27.09.2025
Хитой рақамли юанни халқаро майдонга олиб чиқмоқда – бу орқали долларга қарамликни камайтирмоқчи
16:49 / 25.09.2025