Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги боғчада 6 ёшли соғлом қизча вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси бўлган қизчанинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, 2021 йил 30 июнь куни 2015 йилда туғилган 6 ёшли тарбияланувчи Д.Рўзибоева Янгиобод туманидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилотига яхши ҳолатда келган. Шифокор Г.Насриддинова томонидан тиббий текширувдан ўтказилгандан кейин тарбиячи У.Раҳмонбердиева ва ёрдамчи тарбиячи Г.Ўринбоева тарбияланувчини қабул қилиб олган.
Тушликдан сўнг тарбиячилар томонидан болаларга соғломлаштирувчи бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, улар уйқуга ётқизилган. Шу куни соат тахминан 14:30лар атрофида ёрдамчи тарбиячи Г.Ўринбоева томонидан болалар уйқудан уйғотилганда тарбияланувчи Д.Рўзибоева безовталанаётгани ва бурни қонаётгани маълум бўлган. Тарбиячи шу заҳоти тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва бу ҳақда туман мактабгача таълим бўлимига хабар берилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан тарбияланувчи Д.Рўзибоева ўша куни вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Д.Рўзибоева вафоти юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиш рад этилган.
Мавзуга оид
15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди
20:43 / 28.06.2024
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди
15:26 / 22.06.2024
Жиззахдаги боғчада болаларни оёқ кийим билан урган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди
16:06 / 07.06.2024