Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги осмонўпар бинода ёнғин юз берди
Хитойнинг Далян шаҳридаги Kaixuan International Building осмонўпар биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Sohu хабар берди.
Фото: twitter.com/radiolimontv
Маълум қилинишича, ёнғин бинонинг 19-қаватидаги квартирада чиққан, шундан кейин у қўшни квартираларга ўтган. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига 30 та ўт ўчириш машинаси ва 100 дан кўпроқ ўт ўчирувчи юборилган.
Ҳозирда қутқарувчилар уйда бирор ким қолганини текширишмоқда. Ёнғин оқибатида жабрланганлар борлиги маълум қилинмаган. Маълумотларга кўра, ушбу уйда 419 та квартира бўлиб, уларда 800 дан кўпроқ одам яшайди.
Мавзуга оид
01:20
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026