Спорт | 17:58 / 30.08.2021
13408
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади

Дубайда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий жамоаси умумжамоа ҳисобида 22та медаль билан ўз тарихида илк бор 1-ўринни қўлга киритди. Йигитлар жамоаси 6та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза, қизлар жамоаси эса 3та олтин, 3та кумуш, 5та бронзага сазовор бўлди.

29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди.

Жамоа мусобақада 6та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза медалига сазовор бўлишди.

Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:

Олтин:
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-81 кг: Сардорбек Турсунов

Кумуш:
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-54 кг: Мироншох Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-75 кг: Мизроб Некбоев

Бронза:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев

Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди. Яна битта олтин медални эса Эрон вакили қўлга киритди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид