08:13 / 31.08.2021
15041

Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи тайинланди

Бу лавозимни Юнусобод тумани ички ишлар бўлимларидан бирининг собиқ бошлиғи эгаллади.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маҳкама маълумотига кўра, подполковник Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи сифатида иш бошлади.

Бундан аввал подполковник Фарҳод Жабборов пойтахтнинг Юнусобод тумани 2-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Top