Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда янги президент сайланди
Эстониядаги президент сайловларида Алар Карис ғалаба қозонди. Унинг номзодига парламент депутатларининг кўпчилиги ўз овозини берди.
Эстония миллий музейи директори Алар Карис сайловларнинг иккинчи босқичида президент лавозимига ягона номзод бўлди. Унга 80 нафар депутатдан 72 нафари ўз овозини берган. Президент сайловларида ғалаба қозониш учун камида 68 овоз керак бўлган. Карисга сайловларнинг биринчи турида ғалаба қозониш учун 5 овоз етмаган.
Алар Карис 1958 йил 26 мартда Тарту шаҳрида таваллуд топган. 1981 йилда эса Эстония қишлоқ хўжалиги академиясининг ветеринария факультетини тамомлаган. Кейинроқ Германия, Британия ва Нидерландиядаги бир нечта университетларда таҳсил олган.
1999 йилдан Тарту университети профессори, 2007-2012 йилларда эса унинг ректори бўлган.
2017 йилда Карис миллий музей директори этиб сайланган. Бунгача ушбу лавозимни унинг рафиқаси Сирье эгаллаган.
Эстонияда президент ваколатлари 5 йил давом этади. Бир киши қаторасига икки марта ушбу лавозимни эгаллаши мумкин.
Аввалроқ Эстония парламентининг навбатдан ташқари йиғилишида президент сайлана олинмаганди. Шундан кейин сайловларнинг иккинчи турини 31 августда ўтказишга қарор қилган.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026