Ўзбекистон | 08:45 / 31.08.2021
3488
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Италиядан қаҳва импорти ҳажмини оширди

Ўзбекистон 27та хорижий давлатдан қаҳва импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида айтилади.

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 27та хорижий давлатлардан қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган 196,4 тонна қаҳва импорт қилган.

Қаҳва импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 257,6 минг АҚШ долларига кўп.

Ўзбекистон ўтган 7 ой мобайнида қаҳва импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:

  • Россия – 57,4 тонна;
  • Италия – 52,6 тонна;
  • Бразилия – 34,0 тонна;
  • Вьетнам – 22,6 тонна;
  • Беларус – 13,1 тонна;
  • Германия – 2,8 тонна;
  • Туркия – 2,7 тонна.

Мавзуга оид