Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Сирдарё ИЭС” АЖ 10-энергоблок модернизациясини муддатидан олдин якунлади
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Сирдарё иссиқлик электр станциясида энергоблокларни босқичма-босқич модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойишига мувофиқ Россиянинг «Силовые машины» компанияси томонидан жорий йилда Сирдарё иссиқлик электр станциясининг тўққизинчи ва ўнинчи энергоблокларида модернизация ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун модернизация жараёнининг учинчи босқичи доирасида станциянинг 10-сонли энергоблокида капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб энергоблок ягона энерготизимга уланди.

— “Сирдарё ИЭС” АЖ жамоаси россиялик ҳамкорларимиз билан биргаликда ўз олдига қўйилган муҳим вазифани якунига етказди, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланаётган ушбу мунаввар кунларда 10-сонли энергоблок муваффақиятни модернизациядан чиқарилиб, 6 ойлик танаффусдан кейин янги қувватлар электр энергия ишлаб чиқаришни бошлади, — деб таъкидлади “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов.
Модернизацияни амалга ошириш ҳисобига энергоблокнинг иш самарадорлиги ошади, қуввати 325 МВтга етказилиб, 1 кВт/с учун шартли ёқилғи сарфи 40 граммга қисқаради.

Модернизация ишлари якуни бўйича йилига 180 млн куб метр табиий газ тежашга эришилади.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
13:13 / 28.11.2023
“Эталон лойиҳа” — Шавкат Мирзиёев Сирдарёда ишга тушган йирик ИЭС ҳақида
14:00 / 27.11.2023
Янги ИЭС 3 миллионта хонадоннинг бир йиллик энергия истеъмолини қоплаши маълум қилинди
13:37 / 27.11.2023
Шавкат Мирзиёев йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
10:58 / 28.01.2022