Ўзбекистон | 13:13 / 31.08.2021
5766
1 дақиқада ўқилади

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтириляпти 

“Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан: 

2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.

Аввалроқ, баъзи турдаги монопол товарларнинг хариди фақат биржа орқали амалга оширилиши хабар берилганди.

Хусусан, 2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

  • цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
  • пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи биржа савдолари орқали сотилади.

Мавзуга оид