21:43 / 02.09.2021
8332

Германия Ўзбекистонга 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab препаратини юборди

Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юборди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2 сентябр куни Тошкент халқаро аэропортида дори воситасини қабул қилиб олиш тадбири бўлиб ўтди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда ССВ масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар қатнашди.

Қайд этилишича, Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компанияси ишлаб чиқарган Casirivimab/Imdevimab COVID-19 га қарши сунъий “антитаначалар коктейл”и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top