Жаҳон | 14:50 / 03.09.2021
5504
1 дақиқада ўқилади

Анголада олмос кони суви дарёга оқиши оқибатида минглаб кишилар заҳарланди

Ифлосланган сув заҳарли чиқиндилар сақланадиган омбордан сизиб чиқиб Лова дарёси ҳамда Конго дарёсига қўшиладиган Чикапа ирмоғига қуйилган.

Анголадаги йирик олмос кони суви дарёга оқиши оқибатида қўшни Конгода 12 киши вафот этди ва 4,4 минг киши заҳарланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ифлосланган сув заҳарли чиқиндилар сақланадиган омбордан сизиб чиқиб Лова дарёси ҳамда Конго дарёсига қўшиладиган Чикапа ирмоғига қуйилган.

Июл охирларида ирмоқ суви қизил рангга киргани хабар қилинганди. Ўтган ойда Киншаса университети тадқиқотчилари сув ифлосланиши 2 миллионга яқин кишига таъсир қилиши мумкинлигини билдирганди.

Конго «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили асосида Анголадан компенсация ундиради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид