Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нарх маълум қилинди
Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда, келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн сўм бўлишини эълон қилди.
Билдирилишича, мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайди.
“Бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда кутилаётган минимал нархга тузатишлар киритилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.
Мавзуга оид
15:36 / 11.12.2025
Автомобил ювиш хизматлари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга ўсди
15:05 / 19.10.2025
Гўшт — ўзбекнинг ҳаёт тарзини белгилайдиган маҳсулот
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
19:10 / 12.09.2025