Ўзбекистон | 08:06 / 05.09.2021
1726
1 дақиқада ўқилади

6 сентябр куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради

6 сентябрда кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 35-37 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид