Ўзбекистон | 09:21 / 06.09.2021
7168
1 дақиқада ўқилади

Август ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

 2021 йил август ҳолатига кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони Наманганда тайёрланмоқда.

Давлат статистика қўмитаси республиканинг марказий ҳудудларидаги ош марказларида ўтказган кузатувлари натижасида паловнинг ўртача нархлари ҳақида маълумот берди.

Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

2021 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, энг арзон тайёр палов Наманганда тайёрланмоқда. Бу ерда паловнинг бир порцияси 14,7 минг сўмдан, бир килограмми 102 минг сўмдан сотилмоқда.

Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида. Пойтахтда паловнинг бир порциясини 23 минг, килограммини 161 минг сўмдан сотиб олиш мумкин.

Мавзуга оид