Француз актёри Жан-Поль Бельмондо вафот этди
Машҳур француз актёри Жан-Поль Бельмондо 6 сентябрда 89 ёшида вафот этди. Актёрнинг ўлимини унинг адвокати тасдиқлаган.

Фото: AFP VIA GETTY IMAGES
Актёрнинг ўлими сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. У Париждаги уйида ҳаётдан кўз юмган.
Франция президенти Эмманюэль Макрон актёрнинг ўлими муносабати билан таъзия билдирган. “У доим ажойиб бўлиб қолади. Жан-Поль Бельмондо миллий бойлигимиз эди. У ҳамиша қувноқ, баланд овоз ва абжир танага эга бўлган. Олийжаноб қаҳрамон ва таниш чеҳра, серғайрат довюрак ва сўз сеҳргари. Биз унинг сиймосида ўзимизни кўрардик”, деб ёзган Макрон твиттерда.
Бельмондо 1933 йилда Сена департаментида дунёга келган. Ёшлик кезларида профессионал спортчи ёки актёрлик фаолиятидан бирини танлашига тўғри келган ва у охир-оқибат актёрликни танлаган. Бельмондо драма санъати миллий консерваториясини тамомлагач, 1957 йилда кинодаги фаолиятини бошлаган. Унга машҳурлик келтирган фильм Жан-Люк Годарнинг 1960 йилларда экранларга чиққан “Охирги нафасда” фильми бўлган.
Актёр ўз фаолияти давомида кўплаб, жумладан, “Профессионал”, “Телба Пьеро”, “Борсалино” каби фильмларда роллар ижро этган.

GAMMA-RAPHO VIA GETTY IMAGES
1980-йилларда ўз кинокомпаниясига асос солган. 2001 йилда актёр Корсикада дам олаётганда инсультни бошдан ўтказган. 2008 йилда соғлиғини тиклаш учун олган узоқ танаффусдан кейин яна кинога қайтган. Бельмондо 2015 йилда актёрлик фаолиятини якунлаган, бироқ кейинроқ яхши таклифлар тушса, бу ҳақида ўйлаб кўришга ваъда берган.


CORBIS VIA GETTY IMAGES

UNITED ARCHIVES VIA GETTY IMAGES
Актёр фаолияти давомида кўплаб нуфузли киномукофотлар, жумладан, “Сезар”, Канн кинофестивалининг “Олтин пальма шохи”га сазовор бўлган. Бельмондо 2016 йилда жаҳон кинематографига қўшган ҳиссаси учун “Олтин шер” мукофоти билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
"ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган" – ҳодиса тафсилотлари
Ўзбекистон | 17:28
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
Иқтисодиёт | 17:24
-
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳамон мавжуд эканини айтди
Жаҳон | 17:09
Мавзуга оид

16:12 / 15.01.2025
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

09:07 / 27.02.2024
Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

13:29 / 20.07.2023