Қашқадарёда «Нексия» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида «Нексия» машинаси уриб юборган велосипед ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 сентябрь куни соат 8:30ларда А378 Самарқанд-Ғузор халқаро автомобиль йўлининг Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи 136-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Нексия» машинаси йўл четида ҳаракатланиб кетаётган фуқарони уриб юборган. Оқибатда, велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, велосипед ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетгани мазкур ҳодисага сабаб бўлган. Шунингдек, «Нексия» ҳайдовчиси ҳам эҳтиётсизликка йўл қўйган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024