Жамият | 13:43 / 07.09.2021
17044
2 дақиқада ўқилади

“Мусофир ерларда имконсизмиз”: Ҳиндистонда қолаётган сурхон қизи тақдири

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи Замира Тўраева от миниб ўсган, ҳақиқий сурхон қизи эди. Афсуски беш йилдан буён унга ёпишган жигар циррози деб аталмиш дард Замирани тўшакка михлади. Айни пайтда унга жигар кўчириш операцияси зарурлиги учун бор-йўғини сотиб Ҳиндистонга опаси билан биргаликда жўнаб кетишган. Муолажа учун зарур бўлган 26 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўлов уларни мусофирликда имконсиз қолдирмоқда.

“Бор имкониятларимизни ишга солиб, нажот излаб Ҳиндистонга келдик. Кундан кунга аҳволи оғирлашиб боряпти. Синглим эндигина 28 ёшга кирди, биттагина ўғли бор. Онасини интиқ бўлиб кутяпти. Яхшиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб турибмиз. Ўғли учун яшасин синглим. Мусофир ерларда ноумид бўлиб қолиб кетмайлик” дея юртдошларимизга мурожаат қилишяпти опа-сингиллар.
Беморга ёрдам бериш, айниқса аёлларини ёлғиз ташлаб қўймаслик халқимизга хос одат. Ўйлаймизки, бу опа-сингиллар ҳам ўзга юртда ўз ватандошларининг меҳрли қўлларини ҳис қилишади. 

Замира Тўраевага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0602 4639 0075 бемор Замира Тўраева
Сбербанк: 5469  5500  4680  5575 акаси Жасур Рўзиев номида
Телефон: +998915124530 (отаси)
+9185108 08206 (Ҳиндистон рақами)

Мавзуга оид