Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди
Хабар берилишича, Покистондан Кобулга шунингдек, ун, ўсимлик мойи ва дори-дармонлар келтирилган.
Фото: Wali Sabawoon/Anadolu Agency via Getty Images
Кобул аэропортига Покистон гуманитар юклари ортилган самолёт етиб келди, деб хабар берди Интерфакс Tolo News телеканалига таяниб.
Телеканал маълумотига кўра, гуманитар юклар Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.
Ariana News телеканалининг хабар беришича, Покистондан Кобулга шунингдек, ун, ўсимлик мойи ва дори-дармонлар келтирилган.
Қайд этилишича, яқин ҳафталар ичида Покистон Афғонистонга яна иккита самолётда гуманитар ёрдам жўнатади.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026