Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Кобул аэропорти номини ўзгартиришди
“Толибон” ҳаракати вакиллари Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги аэропортни қайта номлаб, унинг номланишидан собиқ президент исмини олиб ташлашди.
Фото: Global Look Press
Бундан ташқари, марҳум афғон қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд шарафига аталган майдон ҳам қайта номланган.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри “Толибон” Кобул аэропортидан 200 га яқин хорижликка учиб кетишга рухсат берганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, хорижликларни олиб кетиш учун Кобулга Qatar Airways авиакомпаниясининг Боинг-777 самолёти келган.
Шунингдек, Афғонистонда ҳокимият тепасига толиблар келгандан бери Кобул аэропортидан биринчи тижорат парвози амалга оширилгани маълум қилинди. Маълумотларга кўра, айни вақтда аэропорт фуқаро рейсларига хизмат кўрсатишга тайёр.
Ҳозирда Кобул аэропорти фаолиятини тиклаш билан афғон мутахассисларидан ташқари, Қатар ва Туркиядан келган мутахассислар ҳам шуғулланмоқда. Бундан ташқари, Қатар Афғонистонга юк ва йўловчиларни текшириш учун компьютер ва сканерлар ажратган.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
17:02 / 27.02.2026
Покистон толиблар ҳукумати билан «очиқ уруш» бошланганини эълон қилди
11:21 / 27.02.2026
Германия 20 нафар Афғонистон фуқаросини депортация қилди
16:41 / 22.02.2026