Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:26 / 09.09.2021
11476
1 дақиқада ўқилади
Хитойда дунёдаги энг баланд бронза ҳайкаллардан бири бузиб ташланади
Баландлиги 58 метр бўлган ҳайкал 2016 йилда Ҳубей провинциясида бунёд этилганди.
Фото: Shutterstock
Хитойда бундан беш йил аввал қурилган уруш маъбуди Гуан Юйнинг ҳайкали бузиб ташланади. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
Баландлиги 58 метр бўлган ҳайкал 2016 йилда Ҳубей провинциясида бунёд этилганди.
Маълумот берилишича, ҳайкални бузиш 24 млн долларга тушади.
Жамоатчилик бу хабарни норозилик билан кутиб олди, чунки ҳайкал қурилиши ҳам бир неча ўн миллион долларга тушганди.
Гуан Юй — Ҳан даврида яшаган афсонавий саркарда бўлиб, 1594 йилда уруш маъбуди деб эълон қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш