Жаҳон | 17:16 / 10.09.2021
12773
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига 30та замонавий танк олиб келинади

Аввалроқ Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини танкка қарши ракета мажмуалари билан кучайтирганди.

Фото: РИА Новости

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси 30та замонавий танк олади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ автобронетанк хизмати бошлиғи Ханиф Беглов маълум қилди.

«Йил охирига қадар Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасидаги жанговар машиналар ўрнига 30та замонавий танк келтирилади», — деди Беглов.

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён Марказий ҳарбий округ қисмлари 100га яқин бронетанкларга эга бўлган.

Қайд этилишича, қуроллар Афғонистондаги вазият сабабли янгиланмоқда.

Аввалроқ Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини танкка қарши ракета мажмуалари билан кучайтирганди.

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Унинг таркибига мотоўқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари киради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид