Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla’нинг янги модели тезлик бўйича рекорд ўрнатди
S Plaid етти дақиқа 30,9 сония ичида 20,76 километр масофани босиб ўтди.
Tesla Model S Plaid электромобили Нюрбургринг пойга трассасида электромобиллар орасида тезлик рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.
S Plaid етти дақиқа 30,9 сония ичида 20,76 километр масофани босиб ўтди. Бу билан у 2019 йилда Porsche Taycan электромобили ўрнатган рекордни 12 сонияга янгилади.
Tesla раҳбари Илон Маск рекорд қайд этилганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, синовда ҳеч қандай модификация қилинмаган электромобил иштирок этган.
Маскнинг қўшимча қилишича, Tesla яхшиланган аэродинамика, карбон тормозлари ва махсус шиналарга эга яна бир Model S Plaid моделида синов ўтказади.
Мавзуга оид
20:28 / 07.11.2025
Tesla акциядорлари Илон Маскка бир триллион долларлик бонус беришга рози бўлди
20:28 / 03.11.2025
Tesla’нинг собиқ раҳбари Хитойда янги одамсимон роботни тақдим этди
17:47 / 05.10.2025
Маск Optimus роботлари кунг-фу ўрганаётганини кўрсатди
18:26 / 02.10.2025