21:05 / 12.09.2021
12299

Франция “Толибон” ҳукуматини тан олишдан бош тортди

Франция “Толибон” ҳукуматини тан олишдан ва улар билан ҳар қандай алоқадан бош тортади. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан айтиб ўтди.

Фото: WANA NEWS AGENCY / Reuters

“Франция "Толибон" ҳукуматини тан олишни ёки у билан ҳар қандай алоқани рад этади. Биз уларнинг келгуси хатти-ҳаракатларини кутяпмиз. Биз уларга бир нечта шарт қўйдик”, деб айтган Ле Дриан.

Таъкидланишича, қўйилган шартлар орасида мамлакатдан кетишни истаганларга тўсиқларсиз рухсат бериш, “Толибон” назорати остида бўлмаган ҳудудларга гуманитар ёрдам етказилишига имкон бериш, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва “Ал-Қоида” билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш талаби бор.

“Улар баъзи хорижлик ва афғонларга мамлакатдан ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқиб кетишларига рухсат беришлари ҳамда инклюзив ҳукумат ташкил этиш ҳақида бир неча марта гапиришди. Лекин улар ёлғон гапиришяпти. Ҳозирча улар томондан ҳеч қандай натижа йўқ”, деб қўшимча қилган вазир.

Top