14:45 / 13.09.2021
4989

300 нафардан зиёд педагог халқаро сертификатга эга бўлди

Президент таълим муассасалари агентлиги Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда 300 нафардан зиёд педагогларни ўқитиб, халқаро сертификат тақдим этди.

Агентлик томонидан Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар ва педагог ходимларининг касбий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган семинар тренинглар ташкил этилди. 

Ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган бу каби тадбирлар янги ташкил этилган президент мактаблари ўқитувчилари учун тажриба алмашиниш майдони бўлди. Ҳафта давомида ўтказилган тренинглар педагог кадрларнинг президент мактабларида Cambridge Assessment дастуридан самарали фойдаланишини таъминлашда кўмаклашади.

8 кун давом этган ўқув-семинарларида иштирок этган барча педагогларга ўз йўналишлари бўйича Cambridge Assessment ташкилотининг халқаро сертификатлари тақдим этилди.

Top