17:28 / 15.09.2021
13283

Афғонистоннинг янги ҳукумати кучли армия тузишни режалаштирмоқда

Маълумот берилишича, “Ҳозирда армияни тузиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда”.

Фото: EPA/Vostock-photo

“Толибон” ҳаракати мамлакатнинг мунтазам армиясини тузишни режалаштирмоқда.

“Яқин келажакда кучли ва тартибли армия тузамиз”, – деди толиблар штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин. 

Фасиҳуддиннинг сўзларига кўра, “Ҳозирда армияни тузиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда”.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўтган 20 йил давомида Афғонистонда самарали миллий қуролли кучларни тузишга эришилмаганини айтганди.

Top