Жаҳон | 19:32 / 15.09.2021
5158
1 дақиқада ўқилади

Украинада дунёдаги илк TikTok факультети очилди

Киев маданият ва санъат университетининг барча талабалари учун факультетда ўқиш бепул бўлади.

Фото: Dado Ruvic / Reuters

Украиналик хонанда ва тиктокер Михаил Поплавский Киев маданият ва санъат университетида TikTok факультетини очди. У бу ҳақда Instagram саҳифасида хабар берди.

Ушбу факультет нафақат Украина, балки дунё бўйича ягона ҳисобланади.

Поплавскийнинг фикрича, келажак ижтимоий тармоқларга тегишли бўлади, шу боис ёшларни ижтимоий тармоқлар билан ишлашга ўргатиш лозим.

«Мақсадим — ТikТоk’ни украинлаштириш, мамлакатнинг янги тарихини яратадиган ижодкор ва истиқболли ёшларни ортимдан етаклаш. Биз нолдан бошлаймиз ва ўқишни тугатгач, дипломга эга бўласиз», — деб ёзди тиктокер.

Факультетда ўқиш университетнинг барча талабалари учун бепул бўлади.

Михаил Поплавский 1993-2015 йилларда Киев маданият ва санъат миллий университети ректори бўлган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид