12:06 / 16.09.2021
13620

Коллеж ва техникумларга ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга kollej.edu.uz ва техникумларга texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади: электрон ариза тўлдирилади; умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади; паспорт маълумотлар киритилади. Юридик техникумлар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида, президент қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум фаолияти йўлга қўйилди.

Top