Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда бош вазир туғилган кунида 22 миллион киши эмланди
Фото: EPA
17 сентябрда Ҳиндистонда 22 млндан кўпроқ киши коронавирусга қарши эмланди. Бу мамлакат учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Таъкидланишича, Ҳиндистон фуқаролари мамлакат бош вазири Нарендра Модининг 71 ёшга тўлганини шундай нишонлашга қарор қилишган.
Ҳиндистонда эмланиш бўйича аввалги рекорд 27 августда ўрнатилган бўлиб, ўшанда 13 млндан кўпроқ ҳиндистонлик эмланган. Ҳиндистон ҳукумати жорий йил охиригача мамлакатнинг барча катта ёшли аҳолисини эмлашни режалаштирмоқда. Айни вақтда мамлакатда 787 млндан кўпроқ киши коронавирусга қарши эмланган.
Ҳиндистоннинг молиявий маркази Мумбайда яқинда ўтказилган тадқиқот аҳолининг 90 фоизида коронавирусга қарши антитаначалар борлигини кўрсатган. Мумбай мэрияси томонидан ўтказилган тадқиқот давомида шаҳарда яшовчи 9 мингга яқин кишидан антитаначаларга таҳлил олинган. Улардан 65 фоизи бунгача эмланган бўлган. Антитаначалар даражаси вакцинанинг бир дозасини олган кишиларда ҳам юқори бўлган. Шу сабабли тадқиқот муаллифлари эмлаш бўйича кампанияни жадаллаштиришга чақиришган.
Мавзуга оид
14:34
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
21:19 / 15.12.2025