Жаҳон | 20:56 / 18.09.2021
8491
2 дақиқада ўқилади

Британиялик дипломат Париж Лондонни жазолаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Питер Риккетснинг сўзларига кўра, Буюк Британия Франциянинг жавоб чораларидан қочиб қутула олмайди. 

Буюк Британиянинг Франциядаги собиқ элчиси Питер Риккетс Австралия билан сувости кемалари бўйича шартнома бекор қилингани сабабли Лондонни Парижнинг жазоси кутаётганини айтди, деб хабар берди Daily Mail.

«Франция Вашингтон ва Канберрадаги элчиларини чақириб олмоқда, аммо Лондондаги элчи жойида қолмоқда. Бу эса Париж АҚШ ва Австралияни фитнанинг асосий ташкилотчилари, Буюк Британияни эса шунчаки шерик деб ҳисоблаётганини билдиради», — деди дипломат.

Риккетснинг сўзларига кўра, Буюк Британия барибир Франциянинг жавоб чораларидан қочиб қутула олмайди. «Париж фойдали буюртмани олиб қўйган учала давлатни ҳам жазолайди», — деди у.

16 сентябр куни Австралия ҳукумати Франция билан 12та сувости кемаси қуриш тўғрисидаги 90 млрд австралия доллари (66 млрд АҚШ доллари) қийматидаги шартномани бекор қилди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан буни «орқадан урилган пичоқ» деб баҳолади.

Мавзуга оид