Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда CITIC Group собиқ директори пора олгани учун 18 йилга қамалди
Чжао Цзинвэн шунингдек, 3,2 млн юан (495 минг доллар) миқдорида жарима ҳам тўлашига тўғри келади.
Фото: VCG
Хитойдаги Чанша шаҳри суди CITIC Group инвестицион корпорациясининг собиқ ижрочи директори Чжао Цзинвэнни 18 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Қайд этилишича, у пора олиш ва коррупцияда айбдор деб топилган.
Чжао Цзинвэн шунингдек, 3,2 млн юан (495 минг доллар) миқдорида жарима ҳам тўлашига тўғри келади.
Ҳукмда айтилишича, собиқ директор "қилган жиноятларига иқрор бўлгани ва пушаймонлик билдиргани, ноқонуний равишда ўзлаштирган маблағларни қайтаргани учун" унга юмшоқроқ жазо берилган.
Расмий маълумотларга кўра, Хитойда 2012 йилдан буён 4,1 миллиондан ортиқ киши коррупция бўйича жазога тортилган.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:17 / 06.05.2026