Ўзбекистон | 11:25 / 20.09.2021
8732
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги икки ойдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус, 95 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 5 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 22 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 39 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 85 нафари Тошкент вилоятида,
  • 220 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда сўнгги икки ойда бундан кам кунлик кўрсаткич 17 июль куни қайд этилган - ўшанда 485та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган, 18 июль куни кунлик беморлар сони 541та янги ҳолат аниқланган ва шундан кейин фақат 12 сентябрда ундан паст кунлик ҳолат қайд этилган - 526.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, 
  • Андижон вилоятида 28 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 12 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
  • Фарғона вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 177 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 265 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162684 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 4 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1192 нафарни ташкил қилмоқда.

19 сентябрь куни 95 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 26272тага етди. Кеча беморларнинг 443 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22757 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 215 нафарга етди.

Мавзуга оид