Андижонда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар талаба ҳалок бўлди
Андижонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида “Трекер” ичида бўлган 3 нафар талабалар ҳалок бўлгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Мавзуга оид
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
07:40 / 25.11.2024
Икки туманда 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
22:05 / 23.11.2024