Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳаво сезиларли даражада салқинлашади - «Ўзгидромет»
Бугун ва эртага Ўзбекистонда қуёшли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Термометр устуни кундуз кунлари 32-34 даража иссиққача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 4-6 даражага юқоридир.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массалари кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17 даража илиқни, кундуз куни 35-37 даража иссиқни ташкил этади.
Якшанба куни республика шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиққача, кундуз куни 20-25 даража иссиққача пасаяди.
Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафта биринчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27 даража иссиқ, кечаси 12-15 даража илиқ атрофида бўлади.
26-27 сентябр кунлари салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда.