Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:59 / 25.09.2021
19311
1 дақиқада ўқилади
Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга экани маълум қилинди
Мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
15:15 / 27.09.2025