Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади
Афғонистоннинг вақтинча ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдулғани Биродар Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади.
“Тожикистон ички ишларимизга аралашмоқда, ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат бор”, деб айтган Биродар “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Афғонистонда барча миллатлар вакиллари, жумладан тожиклар иштирокида инклюзив ҳукумат ташкил этилишини талаб қилган. Душанбада таъкидланишича, Тожикистон ҳукумати Афғонистонда “зулм билан шакллантирилган” ҳар қандай ҳукуматни тан олмайди.
Ўз навбатида, толиблар Афғонистондаги ҳокимиятлари ҳақида хулоса чиқаришдан олдин халқаро ҳамжамиятдан 20 ой беришни сўраган. “Халқаро ҳамжамият аввалги ҳукуматга 20 йил давомида ёрдам берди, бироқ у барибир таназзулга учради. Дунё бизга жуда бўлмаса 20 ой берсин ва кейин биз муваффақиятга эриша олдикми ёки йўқми, хулоса қилсин”, деб айтган Афғонистоннинг янги ҳукуматида иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаётган Қоридин Муҳаммад Ҳаниф.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
10:50 / 12.06.2026